26 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Воқеа-ҳодисалар
26 Июн  2020 776

Қозоғистонда соғлиқни сақлаш тизимида янги раҳбар

Қозоғистонда янги соғлиқни сақлаш вазири тайинланди, у COVID-19 га чалинган собиқ вазир ўрнини эгаллади.

Президент маъмурияти Тиббиёт марказини бошқарган Алексей Цой Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди, деб хабар беради Дунё» АА.

«Казинформ» халқаро ахборот агентлиги, собиқ вазир Елжан Биртановнинг бу борадаги изоҳини қуйидагича келтиради: «Давлат раҳбарига соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан мени озод этишини сўраб ариза топширдим. Афсуски, коронавирусга чалиниш ортидан юзага келган пневмония сабаб қўшимча даволанишга эҳтиёж сезяпман».

Жорий йилнинг июнь ойи бошида COVID-19га чалинган Елжан Биртанов вазирликни 2017 йилдан буён бошқариб келаётган эди.

Алексей Сой Қозоғистоннинг янги соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. У 1977 йилда туғилган бўлиб, тайинланишдан аввал Президент маъмуриятининг Тиббиёт марказини бошқарган ва жорий йилнинг 22 июнидан бошлаб соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шуни таъкидлаш жоиз, бугун жума тонгига келиб Қозоғистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 465 та ҳолати қайд этилди, умумий касалланганлар сони эса 19 минг 750 тага етди. Мамлакатда касаллик тарқаганидан буён 12 минг 220 киши инфекциядан соғайиб, 140 нафари эса ҳаётдан кўз юмди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech