21 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,9 °C

Биласизми?
19 Июн  2019 513

Қозоғистонда скифлар қариндошларининг ноёб манзилгоҳи топилди

Олимлар Қозоғистон шарқида сак кўчманчи халқининг ўтроқ яшаган биринчи манзилгоҳини топдилар. Кеч бронза даври ва эрта темир асрига тегишли ушбу қадимги шаҳарча Бестерек овулдан уч километр шимолда ва таниқли Оқбоур тарихий ёдгорлиги ёнида жойлашган.

Профессор Зайнулла Самашев раҳбарлигидаги археологик экспедиция кўплаб дон янчадиган ўғирлар, безаксиз кулолчилик буюмлари, қайроқ тошлар, сўрилар, от, қўй ва эчкилар суякларини топди.

«Ушбу ёдгорликни дастлабки тахминларга кўра, милоддан аввалги XI-IX асрларга тааллуқли, дейиш мумкин. Топилмалар дастлабки сакларнинг минтақада ўтроқ ҳолда яшаганидан далолат беради. Уларда деҳқончилик, уй ҳайвонларини боқиш, металлургия ва  ов қилиш ривожланган», дейди Қозоғистоннинг YK-news нашрига профессор Зайнулла Самашев.

Топилган қадимги шаҳар илмий қизиқиш уйғотмоқда, негаки Шарқий Қозоғистон ҳудудида ўтроқ ҳолда яшаган саклар ҳали учрамаганди. Яқин вақтгача скифларга қариндош ҳисобланган қадимги саклар фақат кўчманчи ҳаёт тарзини юритган, деб ҳисобланарди.

Оқбоур-1 аҳоли пунктида қазиш ишлари келгуси йилда яна давом эттирилади. Олимларнинг ушбу ҳудуддаги турли ёдгорликлар мақомини аниқлаши, таснифлаши ва саналаштириши керак. Мазкур жараёнда Россия, Туркия, Франция ва Озарбайжон археологларининг иштирок этиши тахмин қилинмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech