28 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Воқеа-ҳодисалар
15 Июн  2020 894

Қозоғистон бош вазири энди масофадан ишлаяпти

Қозоғистон бош вазири ўзини яккалаш тартибида ишламоқда, коронавирус инфекциясини юқтирган соғлиқни сақлаш вазири эса шифохонада.

Хабарингиз бор, Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановда COVID-19 га тест текширувидан ўтганда коронавирус аниқланган. Ва 14 у COVID-19 ташҳиси билан юқумли касалликлар госпиталига ётқизилган.

Ҳукумат раҳбари Асқар Мамин айни пайтда ўзини яккалашга олган, бироқ у видеоконференсалоқа шаклида ишлашни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА «Казинформ» халқаро ахборот агентлиги манбасига таяниб.

«2020 йил 12 июнда ҚР бош вазири Асқар Мамин соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов ҳамроҳлигида Жамбул вилоятига ишчи ташрифини амалга оширган эди. COVID-19 га тест текширувидан ўтган Елжан Биртановда коронавирус аниқлангани маълум бўлгач, А.Мамин ҳам коронавирусга тест топширган ва унинг натижаси манфий чиққан», — дея қайд этади «Казинформ» бош вазир матбуот хизмати раҳбари Зарина Нурланова сўзларига асосланиб.

Расмий маълумотларга кўра, 15 июнь ҳолатига Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 14 809 га етган (бир кунда +313 киши), соғайганлар сони эса 9 188 нафарни ташкил этади. Вафот этганлар сони эса 77 та.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech