26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,6 °C

Халқаро ҳамкорлик
1 Апр  2020 683

Қўшничилик синовли кунда билинади

Қўшни Қирғизистон Республикасига коронавирус «COVID-19» касаллигини бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги темирйўл станциясидан минг тонна ун, турли озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, бир марталик бош кийимли ҳимоя комбинзони, респиратор, қўлқоп, ҳимоя кўзойнаги, пирометр ҳамда тест-системалар ортилган поезд қўшни республикага жўнатилди.

«Ўзбекистон халқидан Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдами» шиори остида ташкил этилган инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси тасарруфидаги «Қўрғонтепа дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти ҳамда мамлакатимиздаги фармацевтика корхоналари ҳамкорлигида амалга оширилди.

Инсонпарварлик ёрдами ортилган махсус эшелон Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига йўл олди, деб хабар беради Андижон вилояти ҳокимлиги
матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech