22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,4 °C

Транспорт
9 Авг  2019 507

Қурбон ҳайити байрами кунлариқўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ маъмурияти, Қурбон ҳайити байрами кунлари кўпроқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш мақсадида Тошкент-Урганч-Тошкент йўналишида 556/555 сонли қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилганлигини маълум қилди.

 

Тошкент –Урганч йўналишида ҳаркатланадиган 556 – сонли қўшимча поезд 2019 йил 09, 11, 13 август кунлари Тошкент жанубий вокзалидан кундизи соат 14:22 да, Урганч-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 555-сонли қўшимча поезд эса 2019 йил 10,12,14 август кунлари Урганч вокзалидан эрталаб соат 10:10 да жўнайди.

Шунингдек, 09.08.2019 йилдан бошлаб, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча 764/763 сонли “АФРОСИЁБ” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездининг қатновлари йўлга қўйилади.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech