17 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,8 °C

Бўш вақтда
6 Апр  2019 1298

Тадбиркорлар қора рангли музқаймоқ ишлаб чиқармоқчи

Бу ташаббусни истеъмолчилар қандай қабул қилди? Бугун бир иш бошлашдан олдин ҳатто тадбиркорлар ҳам ижтимоий тармоқларда аҳоли фикрини ўрганяпти.

Фейсбукдаги бир фикр эътиборимни тортди. Унда қора рангли музқаймоқ ишлаб чиқарилса, истеъмолчилар буни қандай қабул қилиши учун фикр билдирилиши сўралган.

Қуйида баъзи фикрларни келтирамиз:

Жалол Қарабоев: Чет элда кўмир қўшилганлиги учун танани токсинлардан тозалайди деб сокдан тортиб, пицца, бургер ва музқаймоққача аралаштириб қора бренд қилиб сотилади.

Қалдирғоч Исроилова: Ранги қора холос. Мазаси бир хил. Кўрмасдан есангиз оддий мазали музқаймок еяпман деб ўйлайсиз.

Нафул Хайруллаевна: Йўқ. Чунки  ранги  жуда кўп. Ўғлимга оберганимда бир тишламдан кейин  ташлаттиргандим, тили  қоп-қора  бўлиб қоганди.

Гули Худойбердиева: Бизнинг  магазинимизда бор, обкелтиргандик кетмаяпти.

Улуғбек Абдуллаев: Рангини алоҳида қуйиб бериш керак. Қулупнай қўшсин (аралаштирсин) киви, апелсин (мурабболарини)... Ёки ихтиро қилмоқчи бўлса, олдин санэпидемстанциядан сертификат олиб қилсин. Заҳарланиши мумкин одамлар.

Дилобар Эркинзода: Махсус, мазали музқаймоқ бу. Европада анча машҳур. Лакрица музқаймоғи дейилади. Асосан катталар истеъмол қилишади. Сабаби доривор гиёҳлардан тайёрланади.

Абу Туроб: Бунга фаоллаштирилган кўмир қўшилганиям бўлади. Бруклинда еганман, қора мантилариям бўлади хамирга қўшишади.

Зулфия Рўзиева: Номи билан музқаймоқ  муз ранги эса оқ  бўлганлиги сабабли оқ  ранг ёки очиқ  ранглар бўлсин, лекин қора эмас.

Рўзимуҳаммад Абдусаломов: Рангининг фарқи йўқ. Мазали ва безиён бўлса бўлди.

Мулоҳазалар ҳар хил. Мингга яқин фойдаланувчи бу фикрни кўрган, муносабат билдирган. Унинг рангининг юқиб қолиши кўплаб норозиликларни  келтириб чиқарган. Бу музқаймоқ юртимизда синаб кўрилган. Аммо ҳали кўпчилик буни қабул қила олгани йўқ.

Кўрамиз, кузатамиз, фикр мулоҳазаларни тинглаймиз.

Бу бугун тадбиркорлар учун ҳам муҳим.

Барно Мелиқулова

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech