23 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,7 °C

Мамлакатимизда
24 Мар  2020 1299

Қонунчилик палатасида янги тайинловлар

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида Қонунчилик палатаси депутати ўз ваколатларини амалга ошириш чоғида депутатлик одоби қоидалари ҳамда умумий қабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Одоб комиссияси тузилди.

Комиссияга Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Эркин Зоҳидов раис этиб сайланди.

Мажлисда Одоб комиссиясининг низоми, депутатлик одоби қоидалари тасдиқланди.

Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси ҳам тузилди.

Комиссияга Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова раис этиб сайланди.

Мазкур комиссия жамиятда оиланинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, гендер тенгликни, соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, ушбу йўналишдаги дастурларни ҳаётга изчил татбиқ этиш, оила ва хотин-қизлар масалаларига оид халқаро шартномалар бажарилишини таъминлашга кўмаклашади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech