22 Январь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2,6 °C

Ташвишли хабар
3 Янв  2019 361

Қўлбола пиротехника воситаси боланинг ўлимига сабаб бўлди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида 1 январь куни Файзиобод маҳалласида яшовчи А.Ю.нинг уйи ҳовлисида жиянлари 14 ёшли С.М. ва 19 ёшли Ш.Б.лар қўлбола усулда пиротехник воситасини тайёрлаётганларида чақнаш содир бўлгани ва улар жароҳат олиб касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар бергандик

Шу воқеа туфайли 14 ёшли С.М. касалхонада вафот этган. Портлаш шу даражада кучли бўлганки, боланинг қўл-оёқлари сочилиб кетган, деб ёзмоқда «Xabar.uz».

У оиласида биргина ўғил фарзанд эди. Онаси болани тоғасига қолдириб, Туркияга ишлашга кетган бўлган.

Ҳодиса оқибатида 19 ёшли Ш.Б. ҳам жиддий жароҳат олган. У Янгийул шаҳридаги касалхонанинг шошилинч реанимация бўлимига ётқизилган. Шифокорлар унинг ўнг оёғи тўпиғидан кесилиши мумкин дейишмоқда. Маълум бўлишича, Тошкентдан ҳам мутахассислар жалб қилинган. Коллежни тамомлаган Ш.Б. яқинда ҳарбий хизматга чақирув олган эди...

Хабарда келтирилишича, болалар ўт ўчириш мосламаси (огнетушитель) ичига турли моддаларни солиб, қўлбола усулда пиротехник воситаси тайёрламоқчи бўлишган. 22 яшар тоға ҳам бу «хавфли машғулот»га қаршилик қилмаган. Тахмин қилинишича, уларга «гугурт ёқишга жой қолдирмабсизлар» деб айнан у «қонли кўрсатма» берган. Ўсмир «огнетушитель» ичини ўзи тўлдирган портловчи моддалардан бўшатмасдан, дрель билан тешишга уринган. Улар бу «бомба»ни маҳалладан оқиб ўтадиган Жунариқ каналида портлатишмоқчи эди.

8-синф ўқувчиси ўт ўчириш мосламасини тешаётганида учқун чиқиб, портлаб кетади. Бу вақтда 19 ёшли Ш.Б. узоқроқда, эшик олдида бўлган ва шу туфайли омон қолган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech