05 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,7 °C

Хавфсизлик
1 Апр  2020 372

Қиморхона даромад манбаими

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида қиморхона ташкил этилганлиги ҳақида ички ишлар органига хабар келиб тушган.

 25 март куни Ёзёвон туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Саримсоқов кўчасида яшовчи фуқаро яшаш хонадонида қимор ўйнашлари учун бошқаларга шароит яратиб бергани аниқланиб, у ва  унинг «меҳмонлари»дан 217 000 сўм пул ва 29 дона ўйин картаси далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ушбу фуқарога нисбатан жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят кодексининг 278-моддаси(қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан  махрум қилиш билан жазоланади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов департаменти матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech