19 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Ташвишли хабар
5 Мар  2019 1811

Қибрайда поезд уриб кетиши натижасида бир киши вафот этди

Кеча, 4 март куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан ўтувчи “Қодрия-Оққовоқ” темир йўл бекатлари оралиғининг 16-км.да юк поезди “Қибрай” ҚФЙ Бирлик кўчасида яшаган М.М.ни эҳтиётсизлиги сабаб уриб кетган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

 

Натижада М.М. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Айтиш жоиз охирги пайтларда бундай ҳолатлар тез-тез содир бўлмоқда. Жумладан, 1 январь куни Жомбой-Булунғур темир йўл бекатлари оралиғида “Афросиёб” тезюрар поезди 39 ёшли аёлни, 17 февраль куни эса Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани ҳудудида 7 ёшли Жасминани тепловоз уриб юборган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech