22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,8 °C

Транспорт
20 Авг  2019 445

Миллий автомобилларимизнинг қай бирида носозликлар кўпроқ учрамоқда?

Бугун Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига келиб тушаётган мурожаатлар орасида миллий автомашиналаримиз юзасидан ҳам норозиликлар учраб турибди. Хусусан, Cobaltда нухсонлар учраётганлиги борасида эътирозлар кўпроқ.  

Ўзингиз ўйлаб кўринг йиллар давомида зарур эҳтиёжлардан пул орттириб, йиғиб янги автомашина ҳарид қилсангизда бир-икки кунда унинг нуқсонлари кўзга ташланса,  бундай ҳол ҳамманинг дилини ҳуфтон қилиши тайин.

Дили ҳуфтонларни эса етарлича топиш мумкин.  Федерациясининг Андижон шаҳар мутасаддилари фуқаро А.Хайдаров жамиятга берган ёзма аризасини ўрганиб чиқди. Ушбу мурожаатда Андижон шаҳар «Андижон Автотеххизмат» МЧЖ диллер маркази томонидан 2018 йилнинг 19 октябрь куни Cobalt  (GS/16МТВ) русумли автомобилини сотиб олгани, лекин маълум бир муддатдан сўнг, фуқаро автомашинада яширин дефект борлигини сезиб қолиб, унинг яроқлилик муддати тугамасдан туриб дилерлик марказига маълум қилади. Аммо ушбу дилерлик маркази етказилган зиённи қоплашдан бош тортаётганидан норозилигини билдиради.

Федерация мутахассисларининг ўрганиш ишлари натижасида мурожаатчи ҳақлиги аниқланиб, фуқарога “Андижон Автотеххизмат” МЧЖ томонидан Cobalt (GS/16МТВ) машинасидаги барча нуқсонлар ва муаммолар бартараф этиб, истеъмолчига амалий ёрдам кўрсатилди.

Аввалроқ, Бухоро шаҳри Моҳи Хоса кўчасида “Ситора авто савдо” МЧЖ автосалонидан сотиб олинган Cobalt автомобилида ҳам нуқсонлар борлиги аниқланган ва Федерация аралашувидан сўнг истеъмолчига нуқсонли автомашина янгисига алмаштириб берилганди.

Худди шундай янги  автоуловдаги нуқсон сабаб мурожаат қилган фуқаролардан яна бири Навоий вилояти Зарафшон шаҳри 12-кичик туманда яшовчи Асрор Садировдир. У ўз аризасида маълум қилишича фуқаро 2019 йил апрел ойида “Навоий-автосавдо” автосалонидан 84 164 910  сўмга Cobalt автомобилини сотиб олган. Орадан бир ойлар ўтиб, автомашинанинг нуқсонлар пайдо бўла бошлаган. Яъни автомабилнинг иситиш мосламаси талаб даражасида ишламаган, олд қисми ойнасида эса нуқсони бўлганлигини билиб, бу ҳақида автосалон мутахассисларига хабар қилганлигини маълум қилди. Аммо, ҳеч қандай натижа бўлмаганлиги орадан вақт ўтиб кетаётганлиги ва юқоридаги аризаси юзасидан амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Ариза қонуний тартибда қабул қилиниб, кузатув-ўрганишлар олиб борилди.  Федерация томонидан “Навоий-автосавдо” марказига ёзма мурожаат хати юборилди. Шундан сўнг салон раҳбарияти автомашинанинг носоз жойларини тузатиб, олд ойна қисмини алмаштириб беришини маълум қилди. 

Тўғри, Ўрта Осиёда автомобиль ишлаб чиқаришда етакчи эканлигимиздан хурсанд бўлсак арзийди. Аммо бугун UZAUTO MOTORS га айланган мамлакатнинг ягона автомашина ишлаб чиқарувчи корхонаси автомобил саноатида  сифат даражасини ҳам янги босқичга олиб чиқса мақсадга мувофиқ бўлар эди! Аслида уй, машина каби моддий бойликларни сотиб олаётганда жуда эҳтиёткор бўлишимиз зарур. Бу каби муаммоларни ёритишдан ягона мақсадимиз ўзимизники бўлган уловларимиз яхши кунларимизга узоқ вақт хизмат қилсин. 

                                                                  Гулноза Шарафова

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

жамиятлари федерацияси етакчи мутахассиси

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech