04 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,8 °C

Долзарб
29 Июн  2020 231

Қатор дунё етакчилари оммавий вакцина яратиш тарафдори

Нобел мукофотининг 18 нафар лауреати, 100 дан ортиқ дунё етакчилари, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар ва корхоналарга COVID-19 га қарши оммавий вакцина яратиш тўғрисида мурожаатномага имзо қўйишди, деб хабар беради Economic Times.

Дунё миқёсида 10 миллиондан ортиқ киши коронавирусдан зарарланди, вафот этганлар сони эса 500 мингдан ортди, деб хабар беради JHU ахборот манбаси.

Worldometers ахборот манбаси хабарига кўра, Марказий Осиё мамлакатларида бир кунда мингдан зиёд COVID-19 ҳолати рўйхатга олинган, умумий касалланганлар сони деярли 40 мингга етган.

ЕИнинг «Глобал мақсад: Келажагимиз учун бирлашиш» виртуал хайрия тадбири қашшоқ мамлакатларга COVID-19га қарши курашишда кўмаклашиш учун 6,15 миллиард евро миқдорида маблағ тўплади. Бку ҳақда DW хабар беради.

Aki Press ахборот манбасининг тарқатган хабарига кўра, Қирғизистон Президенти аппарати раҳбари Досали Эсеналиев коронавирусга чалинди. Аппаратда касаллик юқтирган ходимлар 17 нафарни ташкил қилмоқда

Исроил ҳукумати коронавируснинг иккинчи тўлқини бошлангани тўғрисида маълум қилди, деб хабар беради СNN.

Эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли, АҚШ расмийлари фуқароларни масъулиятли бўлишга, ижтимоий масофани сақлашга ва ниқоб тақишга чорламоқда, деб хабар беради Guardian.

MSNнинг хабар беришича 400 мингдан ошиқ аҳоли истиқомат қиладиган Пекин яқинида қатъий карантин чоралари қайта тикланган. Зарур буюмларни сотиб олиш учун кунига бир марта уйдан чиқишга рухсат берилади.

Цингапурда COVID-19 билан боғлиқ ҳолатларни кузатиб бориш учун аҳолига Bluetooth ёрдамида фойдаланиладиган «TraceTogether» алоқа мосламалари тарқатилмоқда, деб хабар беради BBC.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech