03 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25 °C

Саломатлик
22 Мая  2020 237

Қатъий карантинга жалб этилди

Навоий вилоятида вирус юқтириб олган беморлар қайси ҳудуддан эканлиги маълум бўлди.

Хабарингиз бор, бугун Навоий вилоятида коронавирус юқтириб олганлар сони 15 нафарга кўпайди. Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг берган маълумотларига кўра, беморларнинг

11 нафари Зарафшон шаҳридан,

3 нафари Хатирчи туманидан ҳамда

1 нафари Конимех туманидан эканлиги қайд этилди.

Барча беморлар Зарафшон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида ҳамда НКМК Марказий кон бошқармасига қарашли 3 — сонли ТСҚ “Терапия” бўлимида даволанмоқда. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Шундай экан, карантин талабларига риоя этинг. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини хавфга қуйманг. Уйда қолинг, деб огоҳлантиради Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech