17 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,2 °C

Спорт
1 Фев  2019 3969

Қатар терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди

Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган Осиё Кубоги якунига етди. Салкам бир ой мобайнида футбол мухлисларига бир-биридан қизиқарли ўйинларни тақдим этиб келаётган мусобақанинг финал ўйини ҳам ўтказилди.

Ҳамюртимиз Равшан Эрматов бош ҳакам сифатида бошқарган финалда Япония ва Қатар терма жамоалари беллашди. Ўйин тенг курашлар остида ўтди, аммо омад қатарликлар томонида бўлди. 12-дақиқада мусобақа тўпурари Али Алмуъиз қайчи услубида зарба йўллаб, Япония дарвозасига тўп киритди. Орадан 15 дақиқа ўтгач, Ҳатимнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси чиройли гол бўлди ва ҳисоб 0:2. Биринчи бўлим шу тариқа якунланди.

Иккинчи бўлимда табиийки японларнинг ҳужумлари кучайди. 69-дақиқада Минамино дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, яқин масофадан тўпни унинг устидан ошириб, дарвозага киритди, 1:2. 83-дақиқада Афиф пеналтини аниқ амалга ошириб, ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди, 1:3. Натижада, Қатар терма жамоаси ўз тарихида илк маротаба Осиё чемпиони бўлди. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech