17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,8 °C

Мамлакатимизда
15 Апр  2019 1127

Қашқадарёдаги сайёр қабули бўйича эълон қилинган мақолага ИИВ расмий муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарёда “Ички ишлар вазири ўринбосари қабулига жиддий муаммо билан келган аризачилар киритилмади” номли мақола юзасидан ИИВ Расмий муносабат билдирди.

 

«Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Жўраев жорий йил 11-12 апрель кунлари Қашқадарё вилоятида оммавий сайёр қабул ўтказди. Қабул вақтида вилоят Ички ишлар бошқармаси, Ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, шаҳар-туман Ички ишлар бўлими ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этдилар.

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси қабулхонасида бўлиб ўтган қабулнинг биринчи куни Қарши шаҳри, Муборак, Миришкор, Касби, Ғузор Нишон, Косон, Деҳқонобод ва Қарши туманларидан ташриф буюрган 202 та фуқаро, иккинчи куни Шаҳрисабз мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган қабулда Шаҳрисабз шаҳри, Шаҳрисабз, Чироқчи, Китоб, Яккабоғ ва Қамаши туманлари аҳолисининг 311та, жами 513 та турли йўналишлардаги мурожаатлари тингланди. Фуқаролар асосан мол-мулк, пул маблағларини олиб қайтармаслик, ариза ва шикоятлар тўлиқ кўриб чиқилмаётгани, оила турмуш доирасидаги келишмовчиликлар, фуқаролик масаласи, суриштирув ва тергов ҳаракатлари, паспорт тизими, судланганлик ҳолатини олиб ташлаш, амнистия, ички ишлар органларига ишга, ўқишга кириш, қидирув, ишга қайта тиклаш, пенсия тайинлаш, ходимларнинг ноўрин ҳаракатлари ва бошқа соҳалардаги маданий маиший муаммоларга оид мурожаатлардан иборат бўлди. Сайёр қабулда тингланган мурожаатларнинг қирқ фоиздан ортиғи жойида ижобий ҳал этилди.

Сайёр қабул натижаларига кўра, 209 та мурожаатлар жойида ҳал этилди. 98 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар, 74 нафар фуқароларга муаммоси бўйича бошқа органга мурожаат этишлари юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Бундан ташқари, қабулнинг иккинчи куни моддий жиҳатдан ёрдамга муҳтож бўлган, 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 10 нафар фуқарога газ плитаси, 3 нафар фуқарога ҳасса, 1 нафар фуқарога қўлтиқ таёқ, 15 нафар фуқарога газ балонлар ва 1 нафар фуқарога микротўлқинли печ моддий ёрдам тариқасида тарқатилди. 30 нафар фуқарога бадиий китоблар совға тариқасида берилди.

Аҳолининг қабул ўтказиш жойига келишларига қулайлик яратиш мақсадида вилоятнинг Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, шунингдек, Қарши, Муборак, Миришкор, Касби, Ғузор, Нишон, Косон, Деҳқонобод, Шаҳрисабз, Чироқчи, Китоб, Яккабоғ ва Қамаши туманлари марказларидан 15 та “ISUZU” русумли автобус қатнови ташкил этилиб, хар бир мурожаат этган фуқаронинг аризаси мазмуни ва туридан қатъий назар атрофлича ўрганиб чиқилди. Қабулга келган фуқароларнинг барчаси билан чекланмаган ҳолда суҳбат ўтказилди.

Қабул якунида фуқароларнинг мурожаатлари натижаси таҳлил этилиб, ҳудудий секторлар раҳбарларига муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди», дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech