23 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Хавфсизлик
22 Апр  2019 1453

Қашқадарёда декан 400 АҚШ доллари билан қўлга тушди

Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан  ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг иқтисодиёт факультети декани Х.А. пора билан қўлга тушган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Гап шундаки, декан 4-курс талабалари О.А. ва Қ.М.ларни институт талабаси сафидан чиқариш билан қўрқитиб, уларнинг ҳар биридан 200 АҚШ доллари талаб қилиб, жами 400 АҚШ долларини хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech