03 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,8 °C

Хавфсизлик
28 Апр  2020 2156

Қарама-қарши ҳаракатланиш оқибати

Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида қўрқинчли ЙТҲ содир этилган.

Воқеа мана бундай бўлган. Жорий йил 27 апрелида соат 09:30 ларда, Шўрчи тумани «Каканд» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий 4К-592 йўлининг 9 километрида, 21 ёшли ҳайдовчи «Нексия» русумли транспорт воситасида олдинда ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситасини қувиб ўтиш мақсадида йўлнинг қарама-қарши қисмига чиққан.

Лекин ўша вақтида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган 32 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Камаз-652043» русумли юк транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, «Нексия» русумли транспорт воситаси 27 яшар йўловчиси оғир тан жароҳати олиб вокеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи эса тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech