22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,8 °C

Биласизми?
26 Авг  2019 541

Qantas Airways Ltd. 20 соат давом этувчи парвозни синаб кўради

Илк расмий рейсларни бошлашдан олдин бундай парвоз соғлиғини текширган ҳолда самолётда бир нечта йўловчилар билан синов тариқасида амалга оширилади.

Qantas ўтган пайшанба дунёдаги энг узоқ тўғридан-тўғри рейсларни октябрь ойида йўлга қўйишини маълум қилганди. Экипаж аъзолари ва аксарияти компания ходимлари бўлган 40 йўловчи бутун парвоз давомида мунтазам тиббий кузатув остида бўлади.

Бироқ бундай парвоз кутилганидан анча ноқулайроқ бўлади, дея хабар бермоқда Bloomberg нашри. https://www.bloomberg.com/news/articles/2019-08-22/new-york-sydney-ghost-flights-to-test-if-human-body-can-bear-it

Qantas Airwaysнинг синови муваффақиятли чиқса, 2022 йилдан 20 соатлик рейсларни амалга ошира бошлайди. Бош директор Алан Жойс эса ушбу хизматни авиациянинг сўнгги чегараси сифатида тасвирламоқда.

Авиакомпания олдида яна бир масала, бундай узоқ масофага ёнилғи қуймасдан парвоз қила оладиган самолётни танлаш вазифаси турибди.

Фото: fool.com.au

 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech