21 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,9 °C

Агросектор
2 Янв  2019 858

Қанликўлда қорамоллар нобуд бўлмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Қанликўл туманидаги “Жана қала” ОФЙ да қорамоллар касаллик туфайли нобуд бўлмоқда. Ёздан бошланган бу касалликни тўхтатишнинг имкони бўлмаяпти. Шу пайтгача овулдаги 50 дан ошиқ моллар ҳаром ўлган, дея хабар тарқатди “Kar24.uz”.

“Ёзда молларнинг ўлиши бошланиб, бирдан тўхтаган эди, икки ойдан буён бу ҳолат яна давом этмоқда. Аҳоли қорамолларнинг бирдан ўлишидан ташвишга тушмоқда. “Қорасон”, “мол шамоллаши” бўлса керак, деб ўйлаб янгилишган эканмиз”, дейди “Жана қала” ОФЙ котиби Ерполат Мусинов.

Ушбу ҳолат бўйича “Kar24.uz” мухбири Қанликўл тумани ветеренария бўлими бошлиғи Дауран Худайбергенов билан телефон орқали боғланган. 

“Қорамолларда аввал бундай касаллик кузатилмаганди. Туманга Мўйноқдан сотиш учун кўп қорамол олиб келинади. Менимча, бу касаллик сотиш учун олиб келинаётган моллардан юқяпти. Айни пайтда қорамолларда “пастрелиоз” касаллиги белгилари кузатилмоқда. Бунда қорамолларнинг қони камайиб кетади ва бу ўлимга сабабчи бўлади”, дейди туман ветеренария бўлими бошлиғи.

Ҳозир туман ветеренария бўлими махсус вакцина учун буюртма берган. Мутахассислар бу вакцина қорамоллар ўлимининг олдини олади, деб ишонишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech