24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,1 °C

Мамлакатимизда
14 Авг  2019 255

Қандай ер участкалари хусусийлаштирилмаслигини биласизми?

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–552-сон, 13.08.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қонунга кўра, ер участкаларини хусусийлаштириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

- доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган ер участкаларини юридик ва жисмоний шахслар томонидан сотиб олиш;

- ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиш.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахслар ва Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ер участкаларини хусусийлаштириши мумкин.

Қуйидаги ер участкалари хусусийлаштирилмайди:

- хусусийлаштирилмайдиган фойдали қазилмалар конлари, давлат мулкидаги стратегик объектлар жойлашган ер участкалари;

- режалаштириш схемалари бўлмаган ҳудудларда жойлашган ер участкалари;

- табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадлари ва тарихий-маданий мақсадлар учун мўлжалланган ерлар таркибига кирувчи ер участкалари;

- ўрмон ва сув фондларининг, шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, скверлар, хиёбонлар);

- хавфли моддалар билан зарарланган ва биоген заҳарланишга дучор бўлган ер участкалари;

- эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчиларига берилган ер участкалари.

Қонун 2020 йил 1 мартдан эътиборан кучга киради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech