23 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,6 °C

Биласизми?
5 Ноя  2019 432

Қандай ҳолларда иссиқ сув учун тўлов совуқ сув тарифи бўйича тўланишини биласизми?

Кўп қаватли уйларда иссиқ сув таъминотининг марказий тизимлари орқали олинадиган иссиқ сув ҳарорати 50-75°Сга мувофиқ бўлиши лозим. Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида белгиланган.

Бунда иссиқ сув ҳароратини аниқлашдан олдин сув олиш нуқтасида 3 минутдан ортиқ бўлмаган вақт мобайнида сув оқизиб юборилади.

Белгиланган иссиқ сув ҳарорати паст бўлганда, иссиқ сув таъминоти хизмати учун тўланадиган пул миқдори ҳам ҳар бир орқага қайтган 3°С учун 0,1 фоизга камайтирилади.

Сув олиш нуқтасида ҳарорат 40°Сдан паст бўлганда иссиқ сув учун тўлов совуқ сув тарифи бўйича амалга оширилади.

“Ҳуқуқий ахборот” канали

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech