20 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Хавфсизлик
21 Дек  2019 2105

“Қамчиқ” довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди

Гидрометеоролигия хизмати марказининг берган маълумотига кўра, 2019 йил 21 декабр куни А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлида қор кўчкиси хавфи мавжуд бўлганлиги боис, “Қамчиқ” довони Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг куч ва воситалари томонидан автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган, ФВВ матбуот хизмати.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни қабул қилиш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Қамчиқ” довонидан ўтишга улгурмаган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд умумовқатланиш шохобчаларига жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Улар учун барча шароитлар (иссиқ овқат, ичимлик суви, дам олиш жойлари) яратилган.

Эслатиб ўтамиз, қор қатлами йиғиладиган жойлар ҳолати мустаҳкам эмас, қор кўчиши хавфи мавжуд.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech