17 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7 °C

Биласизми?
22 Янв  2019 633

Ўта аниқ ишлайдиган ва хушмуомала авиаташувчилар кимлар?

«Ямал» ва «Ютэйр» рейтингда «Турухан» ҳамда «Ўзбекистон»дан ортда қолди.

Екатеринбургнинг Кольцово аэропортидан парвоз қилувчи ўта аниқ ишлайдиган авиакомпаниялар рейтинги тузилди. 2018 йил якунларига кўра, «Аэрофлот», «Турухан» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК етакчиликни қўлга киритди, дея хабар тарқатди Россия ОАВси.

Саралаш жараёнида барча авиа юк ташувчилар уч гуруҳга ажратилди: ҳар куни ёки кунига бир неча марта рейсларни амалга ошираётган Россия авиакомпаниялари, Россиянинг қолган авиакомпаниялари ва хорижий авиаташувчиларга. Ноқулай об-ҳаво шароитидан ташқари, жадвалдан 15 дақиқага четлашиш ҳам оғишиш, дея баҳоланган.

Халқаро авиакомпаниялар ўратсида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК биринчи ўринда, иккинчи ўринда «Эйр Астана» (Қозоғистон) бўлса, учинчи ўрин «Авиа Траффик Компани» (Қирғизистон) насиб этди. Екатеринбургдаги аэропортдан кунига 1 мартадан кўпроқ парвоз қилувчи Россия авиакомпаниялари рейтингида етакчи «Аэрофлот» бўлди. Иккинчи ўринда - «Руслайн», «Ямал» ва «Ютэйр»лар. Энг кам парвоз қилувчи (ҳафтасига 1 мартагача) авиакомпаниялар ўртасида «Турухан», «Газпром авиа» ва «Ред Вингс»лар етакчи.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech