04 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,3 °C

Саломатлик
9 Апр  2020 413

Профессор Хидеши Томито Ўзбекистонда коронавирусга қарши қатъий чоралар кўрилганини таъкидлади

Япониянинг Шёва университети қошидаги шифохона юрак, қон-томир маркази директори, «Heart Saving Project» нодавлат ташкилоти вице-президенти, профессор Хидеши ТОМИТО "Дунё" АА мухбирига берган интервьюсида коронавирус тарқалиши бўйича Япониядаги вазият, шунингдек, инфекцияга қарши Ўзбекистонда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида фикр билдирди.

– Ўзбекистонда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш ва ушбу вирус билан касалланган беморларни даволаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилмоқда. Мамлакатингизда коронавирус билан боғлиқ вазият тўлиқ назоратда. Касалликнинг биринчи ҳолатлари аниқланган пайтдан бошлаб қатъий карантин чораларининг жорий этилганини тўғри қарор, деб ҳисоблайман. Махсус карантин зоналарининг тезкор равишда ташкил этилиши ва юқумли касалликлар бўйича янги шифохоналар қурилиши Ўзбекистон раҳбарияти вазиятнинг нечоғли жиддий эканини яхши тушуниб, ундан чиқиш йўлларини аниқ тасаввур қилаётганидан далолат беради.

Ҳозирги кунда меҳнат фаолиятимни Шёва университети шифохонасида давом эттирмоқдаман ва у ерда беморларни пневмониядан даволаяпмиз. Японияда ушбу инфекция дастлаб Хоккайдо Шимолида тарқалди. Вилоят маъмуриятининг ўзи вақтида амалга оширган тадбирлари натижасида вазият маълум даражада назоратга олинди, минтақада вазиятнинг ёмонлашишига йўл қўйилмади. Токиода инфекцияни юқтириш ҳолатлари кескин кўпайгач, қўшимча чоралар кўрилди. Бу Японияда вирус кенг тарқалишининг олдини олишга имкон беради.

Тез орада дунёда вазият барқарорлашади, деб умид қиламан. Ўша кунга қадар эса ўзбекистонлик дўстларим ва бутун Ўзбекистон халқининг омонликда бўлишларини тилаб қоламан.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech