24 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,8 °C

Молия
29 Янв  2019 1874

Ўзбекистоннинг БСТ аъзо бўлиши Европа иттифоқи томонидан молиявий қўллаб-қувватланади

Ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари элчи Эдуардс Стипрайс билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг  Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнига Европа иттифоқини кўмагини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи делегацияси техник ҳамкорлик бўлими раҳбари Ф.Бежонинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш борасидаги лойиҳа учун 5 млн. евро маблағ ажратган ва у БМТ савдо ва тараққиёт конференциясининг  Халқаро савдо маркази томонидан амалга оширилади.

Европа иттифоқининг лойиҳаларни тасдиқлаш тартибига мувофиқ, иттифоқ делегацияси лойиҳа тугалланишини кутиб ўтирмай, Халқаро савдо маркази яқин орада лойиҳани амалиётга тадбиқ этишни бошлашини тасдиқлади, дея хабар берди Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech