03 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Хавфсизлик
10 Июн  2020 1136

Ўрдакка эмас, юракка теккан

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё вилоят филиали шифокорлари пневматик милтиқдан отилган ўқ туфайли юрагидан яраланган 20 ёшли қизнинг ҳаётини сақлаб қолдилар.

6 июнда Яккабоғ туманида яшовчи шахс дўстлари билан маҳаллий фермер хўжалигига қарашли балиқчиликка ихтисослашган сунъий ҳовузга дам олишга борган, деб хабар беради «Новости Кашкадари» вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб. Дам олишга келганлар пневматик милтиқдан ёввойи ўрдакларни овлай бошлаган.

Спиртли ичимлик ичиб олгандан кейин улардан бири овдан зерикиб, оптик прицел орқали 50 метрча нарида турган нотаниш қизни нишонга олган. Ва тасодифан тепкини босиб юборган.

Шифокорларнинг аниқлашича, ўқ ўнг елка орқали ўтиб, кўкрак қафасига теккан, Ўнг ўпканинг юқори қисмини тешиб ўтиб, юракнинг ташқи бириктирувчи тўқима пардасига бориб теккан. Мураккаб операция йўли билан шифокорлар ўқни топишга ва олиб ташлашга муваффақ бўлишган.

Қизнинг ҳаётини филиалнинг юқори малакали шифокорлари Олим Шомуродов, Шербек Яхшибоев ва Урал Шаминовлар сақлаб қолдилар.

Овчи йигитга нисбатан эса Яккабоғ туман ИИБ тергов бўлими томонидан жиноий иш қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech