26 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,2 °C

Инвестициялар
22 Янв  2020 1697

Инвестиция жалб этиш

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усманов «Percetakan Nasional Malaysia Berhad» (PNMB) компаниясига ташриф буюрди ва унинг ижро этувчи директори Муҳаммад Абдуллоҳ билан музокара олиб борди.

Портал pv.uz/Правда Востока/22 января. PNMB юқори сифатли нашриёт-полиграфия хизматлари кўрсатиш, банк, савдо ва транспорт соҳаларида молиявий оптималлаштиришни амалга ошириш учун дастурий таъминот ишлаб чиқариш бўйича етарли тажрибага эга. Компания ўз фаолиятини Европа ва Жануби-Шарқий Осиёнинг кўплаб мамлакатларида юритиб келяпти.

Учрашув доирасида Малайзия томонининг тегишли ускуналарини жалб этиш йўли билан Малайзия компаниясини республикада банк ва ID пластик карталари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якуни бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарияти билан юқорида қайд этилган лойиҳа деталларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида музокаралар олиб бориш учун жорий йилнинг март ойида PNMB компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech