14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,8 °C

Агросектор
8 Окт  2019 1190

Шуманайда фермерга 20 млн. сўмлик пахта қўшиб ёзилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шуманай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “Ж” фермер хўжалигига “Шуманай пахта қабул қилиш маскани” АЖ мансабдорлари томонидан пахта қўшиб ёзилгани аниқланди, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Фермер хўжалиги томонидан 2.580 кг пахта хомашёси топширилган бўлсада, “Шуманай пахта қабул қилиш маскани” АЖ мансабдор шахслари жамият пул маблағларини талон-торож қилиш мақсадида, юк хатларига сохта маълумотлар киритиб, умумий қиймати 20,8 млн. сўм бўлган 5.940 кг пахта хомашёсини қўшиб ёзиб, ҳужжатларни сохталаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Шуманай пахта қабул қилиш маскани” мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech