26 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,2 °C

Молия
10 Апр  2020 1451

Қўллаб-қувватлаш муҳим бўлганда

Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги тегишли фармонида 2020 йил 1 октябргача бўлган даврда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллашни тўхтатиш белгиланган.

Ушбу ҳужжат қабул қилинишидан аввал таъсир чоралари кечикиш муддатига боғлиқ эди. Яъни, операция бошлангандан 120 кун ўтгандан кейин, муддати ўтган дебитор қарздорлик миқдорининг 10, 20 ёки 70 фоизигача эквивалентида жарималар қўлланилар эди.

Солиқ органлари томонидан ушбу меъёрий ҳужжатга асосан 2 542 та хўжалик юритувчи субъектга нисбатан давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 716,9 миллиард сўм миқдоридаги жарималар қўлланилмади. 

Улар орасида «Marg‘ilon Silk Vats» МЧЖ ҳам бор. Мазкур корхона Хитой Халқ Республикасига 200 минг доллар миқдоридаги ипак маҳсулотларини экспорт қилган. Aммо хорижий ҳамкорлардан маҳсулот учун пул маблағи ўз вақтида (2020 йил 12 январгача - 120 кун) келиб тушмади

Бу ҳолатда, 60 банк кунидан кейин (05.04.2020й.), тушмаган валюта маблағларининг 10 фоизи миқдоридаги дебитор қарздорлик учун жарима 191,1 миллион сўмни ташкил этарди. Аммо Президентимизнинг ПФ-5969-сонли Фармонига мувофиқ бу чора қўлланилмади.

Инқирозга қарши чоралар, шу жумладан, муддати ўтган дебиторлик қарзлари учун жарималарни бекор қилиш билан боғлиқ чора-тадбирлар иқтисодий тангликка бардош беришга ёрдам бермоқда. Глобал иқтисодий хавфнинг ҳозирги шароитларида бундай қўллаб-қувватлаш ўта муҳимдир, деб хабар беради ДСҚ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech