25 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,4 °C

Рақамлаштириш
25 Фев  2020 2244

Давлат хизматлари кўрсатишдаги шаффофлик

Эндиликда, фуқаролар давлат хизматларидан онлайн тарзда фойдаланганда қонунбузилиш ҳолатлари тўғрисида электрон тизим орқали хабар бериши мумкин.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК ва «Ягона Интегратор Uzinfocom» МЧЖ билан ҳамкорликда my.gov.uz портали орқали юборилган аризаларни кўриб чиқишда ваколатли органлар томонидан қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилган тақдирда хабар бериш имконияти яратилди.

my.gov.uz портали орқали онлайн равишда берилган аризаларнинг кўриб чиқиш муддати бузилганда, ариза асоссиз равишда рад этилганда ёки бошқа қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганда, фуқаролар мустақил равишда Давлат хизматлари агентлигига хабар юборишлари мумкин.

Агентлик ҳар бир қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиб, тегишли таъсир чораларини қўллашни ва сифатли давлат хизматлари кўрсатишни таъминлайди.

Эслатма: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддасига асосан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш мансабдор шахслар ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади, дея хабар беради Давлат хизматлари агентлиги.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech