23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19 °C

Саноат
18 Дек  2018 2022

Ҳар бир бўш турган объектга алоҳида ёндашув

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 4 сентябрдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида ўтказилган хатловлар натижасида республикамизда 48 минг 150 та бўш турган ва фойдаланилмаётган объектлар мавжудлиги аниқланди.

Бу борада  Тошкент (7488), Самарқанд (6287) ва Фарғона (6250) вилоятлари етакчилик қилмоқда. Давлат рақобат қўмитасида “Фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари: таҳлиллар, имкониятлар ва истиқболлар” мавзусида ўтказилган форумда бу ҳақда айтиб ўтилди.  

 Таъкидланишича, идоралараро комиссиялар томонидан ҳар бир объектга индивидуал ёндашув асосида мулкдорлар билан музокаралар ўтказилмоқда. Музокаралар натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш ҳисобига айни пайтда 15 минг 205 та инвистиция лойиҳалари ишлаб чиқилиб, 2019-2020 йилларда уларни амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳудудларга 11 триллион сўмдан ортиқ инвестициялар жалб қилинади. Бу эса 40 мингдан зиёд янги иш ўринларини яратиш имконини беради. 

Шуни ҳам айтиш лозимки, жорий йилнинг ўтган даврида 4254 та лойиҳа ишга туширилиб, 15 минг иш ўрни яратилди.

Ўз ахборотимиз

Суратда: бино олдин ва ҳозир. Тошкентнинг Бектемир туманидаги бўш турган ишлаб чиқариш майдонида калава йигириш лойиҳаси.

Давлат рақобат қўмитаси матбуот хизмати сурати

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech