16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,5 °C

Ҳукумат
24 Сен  2019 844

Ўзбекистон Президенти мукофотланди

ЮНИАТФ юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишдаги улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни мукофотлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи (ЮНИАТФ) мукофоти топширилди. Бу ҳақда Юксалиш умуммиллий ҳаракати хабар қилмоқда.  

ЮНИАТФнинг 11-йиғилишида (2018 йил 8–9 ноябрь, Женева) юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилишда ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшаётган шахслар ютуқларини тан олиш ва оммалаштириш мақсадида ҳар йили махсус мукофот таъсис этишга қарор қилди.

2019 йил февраль ойида қуйидаги тўрт тоифадаги ташкилотлар учун номинациялар эълон қилинди:

- Соғлиқни сақлаш вазирликлари (ёки соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги давлат муассасалари);

- Соғлиқни сақлаш соҳасидан ташқари вазирликлар (ёки давлат муассасалари);

- Нодавлат субъектлар (нодавлат ташкилотлар, илмий доиралар ёки хайрия ташкилотлари);

- БМТнинг мамлакат жамоалари.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech