19 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,9 °C

Ўзбекистон Президенти йил одами деб эълон қилинди

Сеулда жойлашган Осиё журналистлари ассоциацияси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни сиёсий йўналишда йил одами деб эълон қилди. Бу ҳақда “The Korea Times” хабар қилди.

Унда қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев 2016 йил декабрда Ўзбекистон Президенти бўлганидан бошлаб Марказий Осиё давлатлари ўртасида тинчлик ўрнатиш ва алоқаларни давом эттиришга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, унинг инсон ҳуқуқлари, иқтисодий ислоҳотлар, очиқ сиёсат юритиш ва сиёсий маҳбусларни озод этиш бўйича қилган ислоҳотлари алоҳида эътироф этилган.

Бошқа йўналишлар бўйича “LG Group” фахрий раиси Ку Бон Му, мисрлик таниқли кардиожарроҳ Маҳди Ҳабиб Ёқуб, футбол бўйича Вьетнам терма жамоаси мураббийи Пак Хан Солар ҳам йил одам деб топилган.

“Бу инсонлар ассоциация етакчилари ва ҳар бир давлат вакиллари томонидан танлаб олинган. Ғолибларга ўз ҳурматимни бажо келтираман”, деган ассоциация президенти Ашраф Дали.

Ғолибларни тақдирлаш маросими 2019 йилнинг баҳорида ассоциация бош ассамблеясида бўлиб ўтади.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech