10 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,3 °C

Ҳукумат
15 Сен  2019 5785

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қўқон шаҳрида ўтаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиб, нутқ сўзлади.

 

Давлатимиз раҳбари, шунингдек, “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида бўлиб, бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди, фарғоналик тадбиркорлар билан суҳбатлашди. Қўқон ва Марғилон шаҳарларини комплекс ривожлантириш лойиҳалари билан танишди. 
 
Қўқон шаҳридаги Буюк алломалар музейида Фарғона вилояти фаоллари, нуронийлар, зиёлилар билан мулоқот қилди.
 
Президент Шавкат Мирзиёев шу куни Тошкентга қайтиб келди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech