19 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,2 °C

Мамлакатимизда
12 Фев  2019 711

Президент қарорига асосан психологлар штати оширилди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига психологлар штатини кўриб чиқиш юкланди. Бу ҳақда Президентимизнинг 11 февралдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда “Меҳрибонлик” уйлари, болалар шаҳарчалари ва болалар уйларига 1 та психолог штат бирлиги, тарбияланувчилари сони 200 нафардан ортиқ бўлган “Меҳрибонлик” уйлари, болалар шаҳарчалари ва болалар уйларига 2 та психолог штат бирликларини киритиши белгилаб қўйилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech