31 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,3 °C

Мамлакатимизда
3 Июл  2020 2813

Президент томонидан «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Қонун имзоланди

2020 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ЎРҚ–626-сонли «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Қонун имзоланди.

Қонун билан геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда тегишли давлат органларининг соҳадаги ваколатлари белгиланди.

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли орган ҳисобланади.

Қонунга мувофиқ, геодезия ва картографияга оид ишлар умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) турларга ажратилади.

Шунингдек, Қонун билан соҳага оид ишларни бажаришга доир асосий талаблар белгиланди.

Геодезия ва картография фаолияти ёки соҳага оид ишларнинг айрим турларини лицензиялаш Ҳукумат томонидан белгиланади.

Лицензия юридик шахсларга амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат аҳамиятига молик бўлган ишларни бажариш натижасида олинган материаллар экспертиза қилинади.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан яратилган геодезия ва картография фаолияти маҳсулоти, шу жумладан давлат картография-геодезия фонди материаллари (маълумотлари) Ўзбекистон мулкидир.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech