21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Кейинги авлод
4 Июл  2019 1025

Президент мактабларига саралаш имтиҳони натижалари қачон эълон қилиниши айтилди

2 июль куни саралаш имтиҳонлари барча 4 та ҳудудда (Тошкент, Наманган,  Хоразм, Қорақалпоғистон Республикаси) якунига етди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Саралаш имтиҳонлари якунига кўра жами иштирок этиши керак бўлган 27 471 ўқувчидан 27 119 (98,7%) нафари қатнашди. 349 (1,3%) ўқувчи имтиҳонларга келмаган бўлса, 3 ўқувчи имтиҳондан четлаштирилди.

Жавоблар варақлари имтиҳон ўтказилган жойларнинг ўзида “Cambridge Assessment International Education” вакиллари томонидан тегишли қутиларга жойланиб, муҳрланди ва текшириш учун Буюк Британияга юборилди.

Саралаш имтиҳони натижалари 16 июлга қадар эълон қилиниши режалаштирилган. Натижаларни онлайн тарзда кўриш имконияти яратилади ва алоҳида кўрсатма берилади.

Якуний имтиҳонлар 21-24 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур босқичга 27 119 номзоддан 11 520 таси (41,8%), яъни қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан максимал талабгорлар йўлланма олишади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech