01 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,4 °C

Кейинги авлод
17 Июн  2019 1385

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари қандай ўтади?

Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, Наманган, Нукус, Хива ва Тошкентдаги Президент мактабларига кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади.

1-босқичда математика фанидан 30 та топшириқдан иборат тест саволлари берилади.

Белгиланган вазифани бажариш учун 90 дақиқа вақт ажратилади.

Биринчи босқич натижасига кўра қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан максимал талабгорлар 2-босқичда қатнашади (масалан – Наманган шаҳри мактабининг ҳар бир синфига 480 талабгор (24 ўрин * 20 талабгор) қатнашиши мумкин).

2-босқичга ўтган талабгорлар учун қуйидаги топшириқдан иборат тест синовлари ўтказилади:

  • ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича – 16 та масала;
  • мантиқ элементлари бўлган математика фанидан – 24 та масала;
  • инглиз тилидан – 55 та тест.

4- ва 5-синф ўқувчилари тўплаган балларнинг асосий қисмини (80 фоизини) танқидий фикрлаш ва мантиқий билимни талаб этувчи топшириқларни бажариш орқали йиғишлари мумкин. Балларнинг 20 фоизигина инглиз тили фанига тўғри келади.

Шу боис номзодлар инглиз тилидан мукаммал тайёргарликка эга бўлмай, танқидий ва мантиқий фикрлаш қобилияти яхши ривожланган бўлса ҳам, Президент мактабларига қабул қилиниш эҳтимоли юқори бўлади. Номзодлар истагига кўра ушбу йўналишдаги имтиҳон саволлари инглиз тилида эмас, давлат тилида берилиши мумкин.

Юқори синф 6-, 7-, 8-, 9-синф ўқувчилари учун инглиз тилининг аҳамияти 40 фоиз бўлиб, танқидий фикрлаш ва мантиқий билимни талаб этувчи топшириқлар 60%ни ташкил этади.

Бундай талаб қўйилганининг асосий сабаби, Президент мактабининг юқори синф ўқувчилари хорижлик ўқитувчилар ўтадиган STEAM-фанларни ўрганиш учун етарли салоҳиятга эга бўлиши зарур. Ўқувчи хоҳишига кўра танқидий фикрлаш ва мантиқ бўйича имтиҳонларни инглиз тилида ҳам топшириши мумкин.

Кириш имтиҳонлари 2-босқичнинг натижаларига кўра бир хил балл тўплаган талабгорлар сони белгиланган қабул квотасидан ортиб кетган тақдирда, қабул комиссияси ва таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилотлар томонидан қўшимча топшириқлар берилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech