15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,9 °C

Кейинги авлод
1 Июл  2019 591

Президент мактаблари саралаши: 2-кунда 8175 ўқувчи тест топширди

30 июнь куни Президент мактабларига имтиҳонлар республиканинг 4 та ҳудудида катта сиғимли иншоотларда ташкил этилди, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги.

Имтиҳонларда жами 8 175 нафар (98,3%) ўқувчи иштирок этди. 143 нафар (1,7%) ўқувчи имтиҳонларга келмаган бўлса, 1 нафар ўқувчи имтиҳондан четлаштирилди (уяли алоқа воситасини олиб кирган).

Имтиҳон жараёнида кўнгилсиз воқеалар кузатилмади.

Биринчи босқич имтиҳонлари бўйича жами (29 ва 30 июнь кунлари) 17 063 нафар (98,3%) ўқувчи иштирок этди. 288 нафар (1,7%) ўқувчи имтиҳонларга келмаган бўлса, 3 нафар ўқувчи имтиҳондан четлаштирилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech