26 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8 °C

Воқеа-ҳодисалар
16 Июн  2020 972

Қирғизистон Бош вазири истеъфога чиқди

Қирғизистон президенти Бош вазир ва ҳукуматнинг истеъфосини қабул қилди.

Бугун Қирғизистон президенти Сооронбай Жеэнбеков Бош вазир Муҳаммедкалий Абилғозиев ва республика ҳукуматининг истеъфоси тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар беради Дунё» АА.

Қарорга кўра истеъфодаги ҳукумат аъзолари янги ҳукумат шакллантирилгунга қадар ўз мажбуриятларини ижро этишни давом эттиради, дея хабар беради Қирғизистон миллий «Кабар» ахборот агентлиги.

«Мамлакат коронавирус хуружи ва унинг иқтисодиётга келтираётган салбий оқибатларига қарши кураш олиб бораётган мураккаб бир шароитда ҳукумат барқарор фаолият олиб бориши ва фуқаролар ишончини тўла қозониши керак, мавҳумлик эса, аксинча ҳукуматнинг тўлақонли фаолият юритишига тўсқинлик қилади, - дейилади Муҳаммедкалий Абилғозиевнинг истеъфо тўғрисидаги расмий аризасида. – Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда мен Қирғизистон Бош вазири лавозими ваколатларини топширишга қарор қилдим».

Муҳаммедкалий Абилғозиев ҳукуматга 2018 йил апрелдан бери раҳбарлик қилиб келаётганди. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech