22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,4 °C

Мамлакатимизда
3 Авг  2019 550

Президент Жаслиқдаги колонияни тугатди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган Жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида”ги қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш белгиланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълум қилади.

 

Мазкур тарихий қарор озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткор хулқ-атворни, шахс ва жамиятга ҳурмат муносабатини шакллантиришга йўнатирилган ахлоқан тузатиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ давлатимизнинг халқаро ареналарда ижобий мавқеини илгари суриш мақсадида қабул қилинганлиги қайд этилган.

Қарорга кўра:

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани, Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колонияси (кейинги ўринларда – 19-сон ЖИЭК) тугатилади.
  2. 19-сон ЖИЭКнинг бинолари, иншоотлари ва мавжуд мол-мулкларини Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Нукус шаҳрида жойлашган 2-сон Тергов хибсхонаси балансига ўтказиб берилади.
  3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида 19-сон ЖИЭКни тугатиш бўйича комиссия ташкил этилади ва ўрнатилган тартибда комплекс ташкилий-ҳуқуқий чораларни амалга оширилади.
  4. 19-сон ЖИЭКда сақланаётган маҳкумлар суд томонидан белгиланган тартиб турига мувофиқ равишда ички ишлар органларининг бошқа жазони ижро этиш колонияларига ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech