06 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,6 °C

Инвестициялар
26 Дек  2019 1059

Президент “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунни имзолади

Қонун билан таянч тушунчалар жорий этилди, асосий принциплар белгиланди.

Жумладан, қонунийлик, ошкоралик ва очиқлик, инвестиция фаолиятини амалга ошириш эркинлиги, инвесторларнинг виждонлилиги презумпцияси кабилар инвестициялар ва инвестиция фаолиятининг асосий принципларидир.

Қонунга кўра, инвестициялар мўлжалланган объектига кўра капитал, молиявий ва ижтимоий турларга бўлинади.

Инсон салоҳиятини, кўникмаларини ва ишлаб чиқариш тажрибасини ривожлантиришга, шунингдек номоддий бойликларнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга киритиладиган инвестиция ижтимоий инвестиция ҳисобланади.

Шунингдек, Қонун билан инвестицияларни амалга ошириш шакллари, инвестиция ресурслари белгиланди.

Хусусан, пул маблағлари (шу жумладан чет эл валютаси) ва бошқа молиявий маблағлар, шу жумладан кредитлар, пайлар, улушлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар, кўчар ва кўчмас мол-мулк ҳамда бошқа объектлар инвестиция ресурслари жумласига киради.

Бундан ташқари, Қонунда инвесторнинг, инвестиция фаолияти иштирокчисининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқий кафолатлари мустаҳкамланди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech