24 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5 °C

Инвестициялар
18 Янв  2019 579

Президент ҳузуридаги Эксперт кенгаши ташкил этилди

Ҳар ойда Бош вазирнинг вазирлар, ҳокимлар, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан биргаликда инвесторлар билан шахсан учрашувларни ўтказиш амалиёти жорий этилади.

Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни маслаҳат ва экспертлик жиҳатидан таъминлаш мақсадида  Президент ҳузуридаги Эксперт кенгаши ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Эксперт кенгаши таркибига муваффақиятга эришган тадбиркорлар, атоқли давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, жумладан, хорижий давлатлар фуқаролари ва хориждаги ватандошлар киритилади.

2019 йил 1 июнга қадар ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, биринчи навбатда, инвестиция жалб этиш учун устувор йўналишларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг ўрта муддатли истиқболдаги инвестиция сиёсати стратегияси ишлаб чиқилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech