27 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Бўш вақтда
29 Дек  2018 1680

“Президент арчаси” тантаналари бошланди

Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида “Президент арчаси” тантаналари бошланди.

Жумладан, Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида ҳам ана шундай байрам тадбирлари бошланган.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирга пойтахтимиздаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, махсус мактаб-интернатлар ўқувчилари, кам таъминланган оилалар, юртимиз тинчлиги ва барқарорлигини асраш йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, турли ютуқ ва муваффақиятларга эришиб тенгдошларига ўрнак бўлган ўғил-қизлар таклиф этилди.

Бугунги кунга келиб, болалар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан тақдим этиладиган 11 номдаги ўқув қуроллари ва 17 номдаги ширинликлардан иборат бўлган қарийб 11 минг дона совға тайёрланди.

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Тошкент (981 дона), Сирдарё (304 дона), Жиззах (344 дона) вилоятларига, жами 1629 дона Президент совғалари автотранспортларда етказилди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 25-27 декабрь кунлари 6 минг 468 дона Президент совғаси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси самолётлари орқали Қорақалпоғистон Республикаси ва 9 та вилоятга етказилди.

Президент совғалари болажонларга жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари ўтказиладиган “Президент арчаси” тадбирларида маҳаллий ҳокимликлар ва Республикадан бириктирилган вакиллар иштирокида тантанали равишда топширилади.

        Меҳрангиз Усмонова.

Р. Галиев олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech