21 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,4 °C

Энергетика
16 Сен  2019 702

Бизга ҳеч қандай маълумот ёки хабар келиб тушмаган

ОАВда чоп этилган маълумотларга кўра, Афғонистонда электр тармоқлари портлаши оқибатида Ўзбекистондан узатилаётган электр таъминоти тўхтатилган. Бироқ Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Миллий электр тармоқларига электр узатиш тармоқлари (тармоқ устунлари) портлатилгани борасида Афғонистондаги харидорлардан ҳеч қандай маълумот ёки хабар келиб тушмаган. Мавжуд шартнома асосида Афғонистон Ислом Республикасига узилишларсиз электр энергияси етказилиб бермоқда (1 суткада тахминан 1,5 млн. КВт/соат), деб хабар қилади Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Лекин шуни айтиш жоизки, 2019 йил 14 сентябрь соат 14:00 дан кейин Ўзбекистондан Афғонистонга узатилаётган энергия миқдорини қабул қилиш даражасида кескин тушиш ҳолати кузатилди. Бу одатдагида қарийб 3 марта кам экани қайд этилган.

Электр узатиш тармоқлари, яъни ҳаво линияларининг таянч устунларига етказилган зарар, уларни таъмирлаш ишларини ҳар бир мамлакат ўз ҳудудида ўзи амалга оширади.

Айрим сабабларга кўра, таъминоти узилган электр тармоғи, тахминимизча, Афғонистон истеъмолчилари Тожикистон Республикасидан харид қиладиган ҳаво линияларида кузатилган бўлиши мумкин. Агар ушбу тахмин ўз исботини топса, тожикистонлик ва афғонистонлик мутахассислар таъмирлаш ишларини қачон ва қай тартибда амалга ошириши маълум эмас.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech