22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Мамлакатимизда
30 Апр  2019 1183

Ўзбекистон вакиллари Биринчи Каспий иқтисодий форумига таклиф этилди

Ушбу тадбирга бағишланган брифинг Туркманистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ёзгули Маммедов томонидан ўтказилди.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов 2014 йилда Каспийбўйи давлатлари раҳбарларининг IV саммитида транспорт ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасида шартномалар тузиш, шунингдек, Каспий иқтисодий форумини ташкил этиш ташаббуси билан чиққанди.

2018 йил Оқтов (Қозоғистон)да Каспийбўйи давлатлари раҳбарлари томонидан жорий йилда ушбу форумни ўтказиш акс этган Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги Конвенция ва баёнот имзоланганди.

Ушбу ташаббус халқаро денгиз, автомобиль, темир йўлларига олиб чиқувчи иқтисодий жараёнларда стратегик аҳамиятга эга.

Каспий форуми уч қисмдан иборат бўлади – халқаро конференция, инновацион технологияларнинг Каспий кўргазмаси ва ҳуқуқий-келишув (зарур ҳужжатларни имзолаш).

Биринчи Каспий иқтисодий форуми 2019 йилнинг 12 августида «Аваза» миллий сайёҳлик ҳудудида бўлиб ўтади.

Санжар Ёқубов.

Музаффар Абдуллаев сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech