21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,1 °C

Яшил сайёра
24 Янв  2019 1702

Халқаро ҳамжамият вакиллари – Оролбўйи фожиасига мададкор

Яқинда пойтахтимиз Тошкент шаҳрида БМТнинг Кўпшериклик траст фонди қўмитаси етакчилари иштирокида Оролбўйи ҳудудида инсон хавфсизлиги масалаларига бағишланган биринчи кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

2018 йилнинг 27 ноябрида мазкур фонд БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида расмий тарзда, бутунжаҳон ташкилотининг бош котиби Антониу Гутерриш бошчилигида ўз фаолиятини бошлади. Фонд фаолиятининг асосий мақсади, Оролбўйи ҳудудидаги экологик фожиа оқибатларини бартараф этишга қаратилган лойиҳалар учун халқаро ҳамкорлик ягона майдонини ривожлантириш, шунингдек, молиявий ва техник воситаларни сафарбар қилишдан иборатдир. Фонд 2023 йилнинг охирига қадар фаолият кўрсатади.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Суҳроб Холмуродов ва БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзерлар фонднинг ҳамраислари этиб тасдиқландилар.

Фонд 2 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган Оролбўйи ҳудудида иш ўринларини кўпайтириш, ижтимоий ва табиий шароитларни яхшилаш мақсадида, беш йил мобайнида 123,2 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб этишни режалаштиришган.

– Мазкур янги фонд Оролбўйи ҳудудига халқаро жамоатчиликнинг эътиборини янада кўпроқ жалб этишига ишонамиз, – деди С.Холмуродов қўмита етакчилари йиғилишида.

Ўзбекистон ҳукумати 6,5 миллион АҚШ доллари ажратгани ҳолда, фонднинг илк донорига айланди. Ўз навбатида, Норвегия, Япония ва бошқа бир қатор мамлакатлар ҳам фонд лойиҳаларини молиялаштириш истагида эканликларини билдиришди.

Шунингдек, Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳам фонд доирасида амалга ошириладиган қарийб 60 миллион АҚШ долларига тенг 19 лойиҳани тайёрлаб қўйганини маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech