28 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,4 °C

Ташвишли хабар
3 Мар  2020 3909

Сирғалида фолбин қўлга олинди

Пойтахтимизнинг Сирғали туманида яшовчи 56 ёшли Нагима опани фирибгарлар чув туширишган.

Унинг айтишича, 2019 йили 2 декабрь куни уйига нотаниш аёл келиб, хонадонга ва катта ўғлига сеҳр текканига ишонтирган. Кейин эса ўз ёрдамини таклиф қилган, яъни «сеҳрдан халос этишини» ваъда қилган. Фирибгарнинг «холис хизмати» учун унга 1 500 доллар ва умумий қиймати 1 300 долларга тенг бўлган тилла тақинчоқларни қўш қўллаб топширган Нагима опа ақл-ҳушини йиғиб олгандан кейингина Сергели тумани ИИО ФМБга мурожаат қилган.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.  Кўрилган чоралар натижасида фирибгарликдан гумонланувчи шахс қашқадарёлик 32 ёшли Манзура эканлиги аниқланиб, қўлга олинди. Ва унга нисбатан шахсий кафиллик эҳтиёт чораси қўлланилган, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати. Шунингдек фуқароларни ўз ҳаётидаги муаммоларини ечишни ваъда қилаётган фолбинларга ишонмасликка чақиради.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech