18 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15 °C

Долзарб
15 Апр  2019 1670

Биби Марьям ибодатхонасида ёнғин чиқди

Кеча 15 апрель куни кечаси Париждаги Биби Марьям ибодатхонасида ёнғин содир бўлди.

Ибодатхонани францияликлар Парижнинг рамзи, деб ҳисоблашади. Ёнғинга сабаб бўлган вариантлардан бири у ерда таъмирлаш ва реставрация ишларининг олиб борилиши дейилмоқда.

Ўт ўчирувчилар ёнғин содир бўлган ҳудудни ўраб олишди, дея хабар беради лента.ру. Хабарларга кўра, ёнғин бинонинг кўтариб турувчи конструкциясига ўтган. «Бинодан ҳеч нима қолмайди», дейди Франция ҳукумати вакилларидан бири.

«Le Figaro»нинг хабар беришича, 9 соатдан кўпроқ вақт давом этган ёнғин ўчирилган. Йўқотишлар: ибодатхона томи ва гумбази қулаб тушган. Бино каркаси сақлаб қолинган.

Мамлакат президенти Эммануэль Макрон ибодатхонага келди. У ҳодиса жойида ўт ўчирувчиларнинг қаҳрамонона ҳаракати туфайли тўлиқ вайрон бўлишнинг олди олингани ва «энг ёмони содир бўлмагани» ҳақида маълум қилган. Ибодатхона янгидан қурилади. Зеро, у бутун Франция ва дунё учун жуда муҳим ҳисобланади.

ЮНЕСКО бош директори Одре Азуле ўз Твиттерида Биби Марьям ибодатхонасида содир бўлган ёнғинни фожиа, деб атади. «1991 йилда жаҳон мероси рўйхатига киритилган Авлиё Биби Марьям ибодатхонасида содир бўлган фожиа бутун дунё аҳлини улкан ҳаяжонга солди», дея ёзади Азуле Твиттердаги ўз микроблогида.

Benoit Tessier / Reuters сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech