07 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20 °C

Транспорт
17 Мар  2020 410

Пойтахтимизда шаҳар йўловчи транспорти учун ягона йўл чиптаси жорий этилади

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

Қарорда белгиланишича, жорий йилнинг 1 майигача барча турдаги шаҳар йўловчи транспортида фойдаланиладиган ягона йўл чиптаси жорий этилади. Шунингдек, шу йил 1 октябрга қадар пойтахтнинг Фарғона йўли кўчасида тезкор автобус ҳаракати қатновини ташкил этиш режалаштирилган. Шу мақсадда махсус қатнов йўлаги тажриба тариқасида синовдан ўтказилади. Бунинг учун 20 та замонавий электробус ва уларни қувватлаш ускуналари харид қилиниши аҳоли учун катта қулайлик яратиши, шубҳасиз.

Ҳужжатда 2020 йил I чорак якунига кадар Тошкент шаҳрида метронинг Юнусобод метро йўналиши II босқичи (2,9 км), ер усти ҳалқа метро йўналишининг I босқичи (11,5 км) ҳамда 2020 йил якунига қадар Сергели йўналишининг I босқичи (5,8 км) фойдаланишга топширилиши белгилангани қувонарли ҳол. Қолаверса, жамоат транспортида йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақи тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилаётгани ҳам яхши янгилик.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech